Uzbek Language Learning Podcasts

Uzbek podcast 020306

Informações:

Synopsis

Ўзбекистонда одатдан ташқари кўп қор ёғмоқда Ўзбекистонда ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталаридан буён кузатилмаган кучли қор ёғмоқда. 27 январь куни тушгача Тошкентда 50 сантиметр қалинликда қор ёғди. Бу қуёшли мамлакатдаги ўртача ойлик нормадан анча юқоридир. Енгил машиналарини кечаси очиқ осмон остида қолдириб кетганлар эрталаб уларни қор остидан қазиб олишга мажбур бўлдилар, бироқ улар кўп юрмасдан қор остида яшириниб қолган ариқ ва бошқа чуқурларга тушиб қола бошладилар. Кўчада ўйнаётган болаларнинг ёрдамисиз у ерлардан чиқиб кетиб бўлмасди. Чорраҳаларда йўл-транспорт ҳодисаларининг сони бирданига ошиб кетди. Таксичилар бензиннинг кўп сарфланаётганлигини рўкач қилиб, нархларни ошириб юбордилар. Шаҳар ташқарисида транспорт қатнови бузилган. Қишлоқ йўллари шунчалик тўсилиб қолганки, уларда ҳатто тракторларнинг юриши ҳам қийин бўлиб қолди. Шаҳарлараро автойўлларда эса машиналар тиқилиб, уларнинг тўпланиб қолишига сабаб бўлмоқда. У ерларда қурилиш бригадалари ишчилари аҳволни ўнглаш устида ишламоқдалар. Қор уюм